Ўзбекистон FEI World Jumping Challenge финалига мезбонлик қилмоқда

Ўзбекистон миллий от спорти тарихида илк маротаба бундай катта кўламда мусобақа ўтказилмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 8 сен - Sputnik. Ўзбекистон 2018-йилнинг энг йирик спорт мусобақаси - "Тўсиқларни енгиб ўтиш бўйича жаҳон кубоги "FEI World Jumping Challenge" финалига мезбонлик қилди, деб хабар берди Спутник Ўзбекистон мухбири.

От спорти ва зотдор отлар етиштириш бўйича президент қарори

Ўзбекистон миллий от спорти тарихида биринчи маротаба ўтказилаётган мусобақа Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги "Аллюр" от-спорти клубида бўлиб ўтмоқда.

МДҲ мамлакатлари ва Осиё минтақасида Ўзбекистон от спортини ривожлантириш бўйича қабул қилган глобал дастур туфайли ўз ҳудудида бу тадбирни ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритгани таъкидланмоқда.

Мусобақаларни ўтказиш қоидалари жуда оддий. "Чақириқ кубоги" босқичма-босқич FEI Халқаро от спорти федерацияси томонидан белгиланган дунёдаги 10та турли "спорт зоналарида" ўтказилади ва турнирларда жаҳон рейтингининг энг кучли отчопарлари аниқланади.

"FEI World Jumping Challenge" финали - бу 10 жўғрофий ҳудудлардан келган 20 нафар энг яхши спортчилардир.

Жорий йил 17 давлатдан йиғилган 20 нафар спортчилар орасида ўтган йилги финал якунларида йўлланмани қўлга киритган 2 нафар ўзбекистонлик спортчи ҳам бор.

Ўзбекистонда илк бор отлар паради бўлиб ўтди

Ушбу мусобақаларда Ўзбекистон томондан ёш спортчилар — Саидамир Турғунбоев ва Абдушукур Собиржоновлар қатнашмоқда.

Саидамир Турғунбоев Гонгконгдаги 2017 йилги Осиё Чепионатининг кумуш медали соҳиби, Абдушукур Собиржонов Аргентина пойтахти Буэнос-Айресда октябр ойида ўтказиладиган ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этиш учун лицензияни қўлга киритган спортчи.

Ўзбекистонлик спортчилар мусобақа давомида финал босқичига йўлланма олишган ва энг яхши спортчилар ўнлигидан жой эгаллашган.

Мусобақанинг бош соврини соҳибини аниқлайдиган якунловчи босқич 9-сентябр куни ўтказилади.