GM Қирғизистонга Ravon етказиб беришни тўхтатди

Қирғизистон миллий автомобил қурилиш компанияси инқирозни бошдан кечирмоқда
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 сен - Sputnik. Автомобил ишлаб чиқариш бўйича монополист бўлган "Женерал Моторс Ўзбекистон" Ravon компанияси билан шартномаларни бекор қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Қирғизистон.

Июль ойида ҳам Россияда бирорта Ravon автомобили сотилмади

Бу Қирғизистон миллий автомобил қурилиш корхонаси жиддий инқирозга учрагани билан боғлиқ. Ravon қачон экспорт бозорига қайтиши - ҳозирча номаълум. GM автомобилларини Қирғизистонга олиб кириш тўхтатилган.

"Таҳлил хулосасига кўра жамоатчилик орасида қабул қилиниши қийин бўлган қарор - алоҳида моделдаги автомобиллар нархини ўртача 7,7 %га кўтариш қарори қабул қилинди. Ушбу қарорни қабул қилишда кийин молиявий аҳвол ва айрим автомобиллар ишлаб чиқарилишининг норентабеллиги ҳисобга олинди", - деб хабар қилинади GM сайтида.

2019 йилда "Женерал Моторс Ўзбекистон" Бишкекда автомобил йиғиш бўйича заводни ишга туширмоқчи эди, аммо бугун ушбу йўналишда ишлар тўхтатиб қўйилган.