Абдулла Арипов бугун Дмитрий Медведев билан учрашади

Ўзбекистон Бош вазири бошчилигидаги делегация Россия Федерациясига йўл олади
Sputnik

ТОШКЕНТ, 7 сен - Sputnik. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бугун Россия бош Дмитрий Медведев билан учрашади, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

"2018-йил 7-сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация Россия Федерациясига ташриф буюради", - дейилади хабарда.

Россия Бош вазири Дмитрий Медведев билан учрашув ва музокаралар ўтказилади.

Шунингдек, дастур режасига мувофиқ иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Россия ҳукуматлараро комиссиясининг 19-йиғилишида иштирок этиши кўзда тутилган.