Янги журналистика университети қандай кўринишга эга?

Sputnik

Бугун, 6 сентябр куни Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети 7 сентябрда бўлиб ўтадиган очилиш маросими олдидан журналистлар учун алоҳида пресс тур ташкил этилди.

Унда университетини ташкил этилиши, олиб борилган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари ҳақида ОАВ вакилларига батафсил тушунтириш берилди.

Журналистларга университетда талаблар учун яратилган шарт-шароитлар тўлиқ маълумот тақдим этилди.

Университетда тасвирга олинган энг ёрқин суратлар Sputnik жамланмасида томоша қилишингиз мумкин.

1 / 18
Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида талабалар ўқиши, ижод қилиши ва дам олиши учун барча шарт-шароитлар яратилган.
2 / 18
Университет ҳудудида журналистлар тимсоли бўлган олтин қалам ва куб тасвирланган инсталляция ўрнатилди. Куб маъноси – тўртинчи ҳокимият маъносини англатади.
3 / 18
Университет ҳудудида лабиринт ташкил этилган ва хориждан келтирилган гуллар экилган.
4 / 18
Университетда алоҳида "Ёш журналист" кинотеатри ташкил қилинган.
5 / 18
Президент Шавкат Мирзиёевнинг журналистика ҳақида айтган сўзлари ёзилган стенд. Журналистика университетининг байроғи.
6 / 18
Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети аудиториялари.
7 / 18
Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзод Қудратхўжаев ОАВ вакилларга университет ташкил этилиши ҳақида меҳмонларга тўлиқ маълумот берди.
8 / 18
Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети талабалари.
9 / 18
Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетидаги тарихий ёзув машинкаси.
10 / 18
Журналистика университетига бюджетга кирган талабалар.
11 / 18
Журналистика университети кутубхонаси.
12 / 18
Кўп хорижий давлатларда олийгоҳлар биноси қизил ғиштдан қурилган. Шунинг учун Тошкентдаги журналистика олийгоҳининг биноси ҳам қизил ғишт билан ишланган.
13 / 18
Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида талабалар ижод қилиши учун жой.
14 / 18
Университет компусини ташкил қилишга креатив ёндошган ҳолда очиқ ва ҳаводаги зоналарни бевосита ташкил этиш нуқта назардан ҳам дарс ўтиши, ижод қилишлари учун 2-3 та кворкинг ва “open air” зоналари ташкил этилган.
15 / 18
Журналистика университети ректори ва талабалар.
16 / 18
Журналистика университетининг спорт зали.
17 / 18
Журналистика университетида талабалар ижод қилиши учун ташкил қилинган жой миллий услубда безатилган.
18 / 18
Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг ташқи кўриниши.