Қобулда иккита портлаш оқибатида 25 киши ҳалок бўлди

Спорт клубда портлашни ҳудкуш террорчи томонидан содир этилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Қобул шаҳрининг ғарбий қисмида икки портлаш оқибатида 25 киши ҳалок бўлди, шунингдек 95 киши жароҳат олди. РИА Новости Синьхуа агентлигига асосан хабар қилди.

Москвадан Тошкентга: нима учун Афғонистон бўйича музокаралар манзили ўзгартирилди

Биринчи портлаш чоршанба куни Қобулнинг ғарбий қисмида жойлашган якка кураш клубида мусобақа вақтида содир бўлди. Портлаш ҳудкуш террорчи томонидан содир этилди.

Иккинчи портлаш аввалги портлаш яқинида содир бўлди. Маҳаллий ОАВларга қараганда, иккинчи ҳужум ҳуқуқ тартибот орган ходимларга қаратилган.  

Қобул полицияси вакили Хашмат Станикзай маълумотларига кўра, биринчи портлаш оқибатида 6 нафар спортчи ҳалок бўлди ва яна 10 та жароҳат олди. Иккинчи портлашда эса Tolo News телеканали 2 нафар журналисти ҳалок бўлди, шунингдек 4 нафар репортер жароҳатланди.  

Агентлик хабарига кўра, кўплаб жабрланганлар, шу жумладан 7 нафар полициячилар оғир аҳволда.

Бу икки портлаш учун масъулиятни “Ислом давлати” террорчилик уюшмаси ўз зиммасига олди.