Ректор Қудратходжаев янги университетнинг мақсад ва вазифалари ҳақида гапирди

Журналистика университети ректори Шерзод Қудратхўжаев Ўзбекистонга қандай журналистлар кераклигини айтди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 сен – Sputnik. Биринчи Журналистика университетининг биринчи ректори бўлиш жуда маъсулиятли вазифадир – дейди Шерзод Қўдратхўжаев, Sputnik мухбири билан бўлган суҳбатда.    

Ушбу университетни ташкил қилиш ҳақидаги президент қарорининг имзоланиши, Ўзбекистон жамоатчилиги ҳамда шахсан президентнинг ўзи ҳам журналистлардан катта натижалар кутаётганидан дарак беради.

Ўзбекистонда Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ташкил этилди

Шу билан бирга Университет очилиши журналистларга янги вазифалар юклайди. Биз Ўзбекистон журналистикаси дунёнинг бошқа мамлакатлари журналистикасидан ҳеч қандай фарқ қилмаслигини истаймиз.

Шунингдек, биз ушбу университетнинг биринчи талабалари ҳам ўзларининг тарихий ролини тушуниб етишларини, жамият улардан қанчалик кўп нарсалар кутаётганини тушунишларини истаймиз.

Буларнинг ҳаммаси улар қандай ўқиши, қандай кадрлар бўлиб етишиши ҳамда эртанги кунда қандай фаолият олиб боришлари кераклигига катта таъсир қилади.  

Бугун Ўзбекистонга олий таълимга ва кенг дунёвий билимларга эга бўлган ҳамда ўз ишини севган журналистлар жуда ҳам керак.

Биз журналистлар тайёрлашда мутлақ янги платформа яратмоқдамиз. Бу ерда етакчи Европа мамлакатлари  таълим тизимининг ютуқлари ҳамда шарқона таълим тизими элементлари мужассамлашган бўлади.

"Мақсадимиз – мутлақ замонавий, ақл билан иш тутувчи ва мобил журналистлар тайёрлашдир", - дейди Шерзод Қудратхўжаев. 

Албатта университет ўз-ўзидан ривожлана олмайди, шунинг учун биз Москва, Санкт-Петербургдаги журналистика университетлари, Туркиянинг 6та етакчи университети, Корея ва Италия университетлари билан музокаралар олиб бормоқдамиз ва ҳамкорликни йўлга қўймоқчимиз. Ҳамкорлик доирасида талабалар билан алмашиш ҳам назарда тутилган.