GM Uzbekistan механик узатмали “Spark” автомобилини ишлаб чиқариш ҳажмни оширади

Механик узатмали “Spark” автомобили ишлаб чиқариш ҳажмини 6 223 дан 19 993 донагача ошириш режалаштирилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. GM Uzbekistan АЖ механик узатмали “Spark” автомобилини ишлаб чиқариш ҳажмини оширади, деб хабар қилди компания матбуот хизмати.

GM Uzbekistan “Спарк харид қил – совғага велосипед ол” акциясини узайтирди

Аввалроқ, “GM Uzbekistan” АЖ ишлаб чиқарилаётган автомобиллар савдоси қайта йўлга қўйилиши билан харидорлар томонидан келиб тушаётган аризалар инобатга олиниб, компания томонидан бозор талабларини қондириш мақсадида талабгир автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми оширилишини маълум қилганди. 

“Мижозлар истаги ва бозорнинг ижобий тенденцияларини инобатга олиб, биз механик узатмали “Spark” автомобили ишлаб чиқариш ҳажмини 6 223 дан 19 993 донагача оширяпмиз. Компания харидорларнинг талабларини қондириш ва барча ариза ва таклифларга ижобий жавоб бериш, шунингдек қулай шартнома тузиш учун барча шароитларни яратиш учун барча зарурий чораларни амалга оширади. Сабрингиз учун миннатдормиз!”, - дейилади компания хабарида.

Эслатиб ўтамиз, GM Uzbekistan АЖ “Спарк харид қил – совғага велосипед ол” акцияси муддатини узайтирганлиги ҳақида хабар бергандик.