ТОШКЕНТ, 5 сен – Sputnik. Миср президенти билан бўлиб ўтган кенг доирадаги музокараларида савдо-сотиқ ва инвестиция соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олинди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Хусусан, Ўзбекистон Миср бозорида талаб юқори бўлган электротехника, машинасозлик, металлургия, кимё ва нефть-кимё, енгил саноат, озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги ва бошқа маҳсулотларни экспорт қилишга тайёрлигини билдирди, - дейилган хабарда.
Миср эса, ўз навбатида, Ўзбекистонга дори-дармон, тиббиёт жиҳозлари, мебеллар, нефть-кимё маҳсулотлари, мармар, тери ва пластик маҳсулотлари етказиб бериш ҳамда хизмат кўрсатиш имкониятларини таклиф қилди.
Ундан ташқари учрашувда томонлар Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссия ишини фаоллаштириш, Ўзбекистон – Миср ишбилармонлар кенгашини ташкил этишга келишиб олинди.
Шунингдек, экспорт фаолиятида транспорт харажатларини камайтириш чораларини кўриш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.
Музокараларда, шунингдек, қишлоқ хўжалаги, таълим, маданият, спорт ва бошқа соҳадардаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.