Рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга оид президент қарори қабул қилинди

Ўзбекистонда Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш фонди ташкил этилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга оид Президент қарори қабул қилинди, деб хабар қилди “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Музей чипталарини сотишда блокчейн технологиясидан фойдаланилади

Ушбу қарор билан Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш фонди ташкил этилиб, уни фаолиятига оид ташкилий тадбирлар, хусусан  вазифалари, молиялаштириш манбалари белгиланди.

Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш фонди давлат-хусусий шерикчилик шартларида рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга оид истиқболли ва стратегик муҳим, шу жумладан крипто-активлар айланмаси ва крипто-биржалар соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширади, “блокчейн” технологиясини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича мутахассисларни тайёрлашга кўмаклашади.

Эслатиб ўтамиз, июл ойида қабул қилинган қарорга асосан лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги рақамли иқтисодиётни жорий қилиш ва ривожлантириш бўйича ваколатли орган қилиб белгиланганди.