ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik.Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 6 сентябр кунидан бошлаб янги қийматини белгилади.
Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 15,70 сўмга кўтарилиб, 7 842,93 сўм ташкил қилди.
Евро курси ҳам 0,99 сўмга ўсиб, 9 097,01 сўмни ташкил қилди.
Шунингдек, Россия рубли эса 29 тийинга пасайиб, 116,16 сўмни ташкил қилди.
Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.