“Ўзбекистон темир йўллари ” поезд қатнов жадвалига ўзгартириш киритди

Йўловчилар мазкур поездларга олган чипталарни бошқа поездга алмаштириб, ёки фоиз ушламасдан чипта пулларини тўлиқ қайтариб олишлари мумкин бўлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. “Ўзбекистон темир йўллари ”АЖ 2018 йил 6-10 сентябрь кунлари Шаҳрисабз шаҳрида биринчи халқаро “Мақом-2018” санъат анжумани ўтказилиши муносабат билан йўловчи поездларнинг битта рейси қатнов жадвалига ўзгартириш киритди.

Ўзбекистонда Жиззах-Мирзачўл йўналишида янги поезд қатнови очилди

Унга кўра:
1. 6.09.2018 йил Урганчдан Тошкентга жўнайдиган № 55-сонли поезднинг Каттақўрғондан Самарқандгача;
2. 6.09.2018 йил Тошкентдан Термизгача  жўнайдиган № 380-сонли поезднинг Самарқанддан Қаршигача;
3. 6.09.2018 йил Андижондан Урганчга жўнайдиган № 393-сонли поезднинг Ғаллаоролдан Зиёвуддингача;
4. 6.09.2018 йил Тошкентдан Бухорога жўнайдиган № 662-сонли поезднинг Жиззахдан Самарқандгача;
5. 6.09.2018 йил Сариосиёдан Тошкентга жўнайдиган № 679-сонли поезднинг Кайирмадан Ғаллаоролгача бўлган масофадаги ҳаракат жадвали ўзгартирилади.

Шунингдек, 2018 йил 5-6 сентябрь кунлари Тошкент-Бухоро-Тошкент йўналишида юқори тезликда ҳаракатланувчи № 766/765 -сонли “Афросиёб” поездининг 2 та рейси бекор қилинади. 

Ушбу рейсларга чипта олган йўловчилар кассага мурожаат қилишларини сўралади.

Йўловчилар мазкур поездларга олган чипталарни бошқа поездга алмаштириб, ёки  фоиз ушламасдан чипта пулларини тўлиқ қайтариб олишлари мумкин бўлади.

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида мунтазам поезд қатнови йўлга қўйилмоқда

Шу муносабат билан қуйидаги кассаларга мурожаат қилиш мумкин:
1. Тошкент шаҳридаги йўловчилар Тошкент марказий вокзалидаги 12- сонли кассага;
2. Самарқанд шаҳридаги йўловчилар“Самарқанд” вокзалидаги 1-сонли кассага;
3. Бухоро вилоятидаги йўловчилар Когон вокзалидаги 1, 2 ва  3-сонли кассаларга;
4. Навоий шаҳридаги йўловчилар эса Навоий вокзалидаги  3-сонли кассаларга.