Миср президенти Ўзбекистонга келди

Олий мартабали меҳмонни Тошкент аэропортида Шавкат Мирзиёев кутиб олди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 5 сен - Sputnik. Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 4 сентябрь куни Тошкентга расмий ташриф билан келди, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати.  

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Миср Араб Республикаси Президентини Шавкат Мирзиёев кутиб олди. 

Ўзбекистон ва Миср Президентларининг асосий музокаралари эртага Кўксаройда бўлиб ўтади. Унда сиёсий, савдо-иқтисодий, туризм, фан, таълим, маданият ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади. Музокаралар якуни бўйича давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти ва қатор ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

Шунингдек, томонлар савдо-иқтисодий ҳамда туризм соҳаларида ҳамкорлик килиш бўича салмоқли хужжатлар имзолаши кутилмокда.