Тошкентда 5 сентябр куни Ўзбекистон-Миср бизнес-форуми ўтказилади

Бизнес форумда туризм, фармацевтика, электротехника ва бошқа соҳаларга оид ўзаро манфаатли инвестицион ва савдо келишувларини имзолаш режалаштирилган.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. 2018 йил 5 сентябр куни Миср Араб Республикаси президенти Абдул-Фаттаҳ Саид Ҳусейн Ҳалил Ас-Сисининг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида Тошкентда Ўзбекистон-Миср бизнес-форуми ва Б2Б форматида кооперацион биржа ташкил этилади, деб хабар қилди Ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёев 4 сентябрь куни Миср президенти билан учрашади

Тадбирларда икки давлат ишбилармонлар ва бизнес доиралари вакиллари иштирок этадилар. Бизнес форум ва кооперацион биржа якунларига кўра туризм, фармацевтика, электротехника ва бошқа соҳаларга оид ўзаро манфаатли инвестицион ва савдо келишувларини имзолаш режалаштирилган.

Шунингдек, бизнес форум доирасида Ўзбекистонда мева-сабзавот ва логислика хабини ташкил этиш масалалари муҳокама этилади.