Корея Меҳнат вазирлиги делегацияси Самарқандга келади: ҳамкорлик янада кучаяди

Ташрифдан мақсад икки давлат ўртасида тузилган меморандум, яъни ҳамкорликни янада кучайтириш
Sputnik

ТОШКЕНТ, 4 сен - Sputnik. Жорий йилнинг 9-12 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрига, шу ўринда Самарқанд шаҳрига Жанубий Корея Республикаси Меҳнат вазирлигининг расмий ташрифи режалаштирилмоқда.

Жанубий Корея президенти Ўзбекистонга келишни режалаштирмоқда

"Ушбу расмий делегация ташрифидан мақсад икки давлат ўртасида тузилган "Бандликка рухсат бериш тизими бўйича ишчи кучини Корея Республикасига юбориш тўғрисида"ги Меморандумга мувофиқ олиб борилаётган ҳамкорликдаги ишларни янада кенгайтиришдир", - деди Спутник мухбири билан суҳбатда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Самарқанд вилояти бўлими раҳбари Абдуазиз Хафизов.

Тадбир Самарқанд шаҳридаги Касб-ҳунарга ўқитиш (КОИКА) марказида ташкил этилади.

Учрашувга шунингдек, Корея Республикасида меҳнат фаолиятини амалга ошириб қайтиб келган фуқаролар таклиф қилинади.