Болани тиззасига ўтқазиб, машина ҳайдаб кетаётган аёл видеога олинди

Кичкина болани тиззасига ўтқазиб, машина ҳайдаб кетаётган аёл видеога олинди.
Sputnik

Бу видео Facebookда кенг тарқалиб кетди.

Видеога олаётган ҳайдовчи аёлга “уят эмасми” деб танбеҳ билдиради. Аёл эса унга кескин эътироз билдириб, машинани бошқаришни давом этади.

Интернет фойдаланувчилари бу видеони қизғин муҳокама қилиб, унинг остида танқидий изоҳлар қолдиришмоқда.

“Бундай ҳатти-ҳаракатлар туфайли авариялар содир бўлиши мумкин. Ундан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб қўйиш керак”, - деб ёзган муштарийлардан бири.