ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Бугун Қирғизистонда бўлиб ўтган Туркий тилларда сўзлашувчи давлатлар Саммитида (ТТСД) бир қатор ҳужжатлар имзоланди, деб хабар қилмоқда Sputnik Қирғизистон.
Хабарда айтилишига кўра Саммитда қуйидаги ҳужжатлар имзоланган:
- Туркий тилларда сўзлашувчи давлатларнинг VI Саммити декларацияси;
- ТТСД Ҳамкорлик кенгашининг бош котиби, бош котиб ўринбосарлари ҳамда Туркий академия президентини тайинлаш ҳақидаги қарор;
- Венгрияга ТТСД Ҳамкорлик кенгашида кузатувчи мақомини бериш ҳақидаги қарор;
Шунингдек, Саммитда қуйидаги ҳужжатлар қабул қилинган:
- Туркий тилларда сўзлашувчи давлатларни интеграция қилиш концепцияси;
- Ёшлар ва миллий спорт турларини ривожлантириш ҳақида Венгрия ТТСД Ҳамкорлик кенгашининг қўшма баёноти;
- Ёзувчи Чингиз Айтматовннинг 90 ёшлигига бағишланган тадбирлар ўтказиш ҳақида ТТСД раҳбарларнинг қўшма баёноти.
Эслатиб ўтамиз, Чўлпон – Отада бўлиб ўтаётган саммитда Қирғизистон, Озарбайжон, Қозоғистон ва Туркия давлатлари президентлари иштирок этмоқда. Шунингдек Ўзбекистон президенти ва Венгрия бош вазири фахрли меҳмон сифатида таклиф этилган.