GM Uzbekistan “Спарк харид қил – совғага велосипед ол” акциясини узайтирди

GM Uzbekistan мижозларнинг кайфиятини кўтариш мақсадида “Спарк харид қил – совғага велосипед ол” акцияси муддатини узайтирди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. GM Uzbekistan АЖ “Спарк харид қил – совғага велосипед ол” акцияси муддатини узайтирди.

Шавкат Мирзиёев велосипедда юришни оммалаштириш зарурлигини таъкидлади

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг велосипедларни ишлаб чиқаришни ва велойўлаклар сонини кўпайтириш ҳамда аҳоли соғлигини мустаҳкамлашда ёрдам берадиган велосипедда юришни оммалаштириш зарурлиги хақидаги таклифлари аҳолимиз томонидан фаол муҳокама қилинаётгани ва ижобий фикрлар билдирилаётганини ҳисобга олиб, “GM Uzbekistan” АЖ ўз навбатида мижозларнинг кайфиятини кўтариш мақсадида “Спарк харид қил – совғага велосипед ол” акцияси муддатини узайтирди”, - дейилган “Ўзавтосаноат” АЖ хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Spark R2 Optimum A/T автомобилини харид қилиш вақтида велосипед учун берилган ваучер билан боғлиқ мазкур акция 30 августдан жорий қилинди.