Шавкат Мирзиёев эҳсон тадбирида иштирок этди

Шавкат Мирзиёев Биринчи президент хотирасига бағишланган эҳсон тадбирида иштирок этди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 2 сен – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов хотирасига бағишланган эҳсон тадбирида иштирок этди, деб хабар қилмоқда президент матбуот  хизмати.

“Пойтахтимиздаги «Наврўз» маросимлар уйида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишлаб эҳсон дастурхони ёзилди. Қуръон тиловат қилинди. Тадбирда вазирлик ва идоралар, дипломатик корпус вакиллари, нуронийлар қатнашди”, - дейилган хабарда.  

Эслатиб ўтамиз, 2 сентябрь Ўзбекистон Биринчи президенти Ислом Каримов вафот этган кун. 2017 йилнинг 25 январида ушбу кун Ислом Каримовнинг расмий хотира кни деб белгиланган эди.