Ўзбекистонда байрам тадбирлари бошланди

Мамлакат ўз Мустақиллигининг 27 йиллигини нишонламоқда
Sputnik

ТОШКЕНТ, 31 авг - Sputnik. Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида Мустақиллик байрами нишонланмоқда, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Бугун давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот-хизмати хабар бермоқда.

"Президент Шавкат Мирзиёев 31 август куни Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, озодлигимиз, ёруғ келажагимиз ва пок ниятларимиз рамзи бўлган Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйди", - дейилади хабарда. 

Шунингдек, президент Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар вакиллари ҳам ёдгорлик пойига гуллар қўйган. 

Ўзбекистон Мустақиллигининг 27 йиллигига бағишланган байрам тадбирлари давом этади.