Кредитга машина: патруль-пост ва йўл-патруль хизматлари ходимларига имтиёз жорий этилди

Патруль-пост ва йўл-патруль хизматлари ходимларига кредитлар 10 йилгача муддатга берилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Ички ишлар органларининг патруль-пост ва йўл-патруль хизматлари ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди, деб хабар қилди “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Автомобиллар тирбандлиги юзага келганда нима қилиш керак – ИИББ раҳбари жавоби

Қарорга мувофиқ, ички ишлар органлари патруль-пост ва йўл-патруль хизматларининг жамоат тартибини муҳофаза қилишда ўрнак кўрсатган ходимларига Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган енгил автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун имтиёзли кредит бериш тартиби жорий этилди.

Кредитлар 10 йилгача муддатга, сотиб олинадиган автотранспорт воситаси қийматининг 15 фоизи миқдорини дастлабки бадал сифатида тўлаган ҳолда, фоиз ставкаси кредит бериш санасида Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси миқдорида (14 фоиз) ҳисобланган ҳолда берилади.