GM Uzbekistan янги “Ўзимиз борамиз” хизматини йўлга қўйди

Автомобил харид қилиш учун ариза берган ва автосалондан телефон қўнғироғи қабул қилган пойтахтликларнинг ҳар бири 5 сентябрдан бошлаб "Ўзимиз борамиз" хизматидан фойдаланиши мумкин.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. GM Uzbekistan янги “Ўзимиз борамиз” хизматини йўлга қўйди, деб хабар қилди компания матбуот хизмати.

Автомобиллар тирбандлиги юзага келганда нима қилиш керак – ИИББ раҳбари жавоби

“Онлайн аризаларни ва шартномаларни расмийлаштириш жараёни кўриб чиқилганда бетоб бўлгани туфайли, банд бўлиб вақти бўлмаганлиги ва бошқа узрли сабабларга кўра мижозларимиз автосалонга шартномаларни олиб кетишлари учун ўз вақтида кела олмаслик ҳолатлари таҳлил қилинди. Натижада, баъзи мижозларда улар огоҳлантирилгандан кейин 3 иш куни ичида салонга келмаганлиги сабабли шартнома бекор қилиниши ҳолатлари кузатилди”, — дейилади хабарда.

Мазкур муаммони ҳал қилиш ва энг асосийси мижозни шартнома расмийлаштиришини ўз вақтида ва қулай амалга ошириши учун GM Uzbekistan АЖ томонидан сайёр шартнома расмийлаштириш пункти бўлган янги "Ўзимиз борамиз" хизмати йўлга қўйилди.

Автомобиль харид қилиш (онлайн-навбат) учун ариза берган ва автосалондан телефон қўнғироғи қабул қилган пойтахтликларнинг ҳар бири 5 сентябрдан бошлаб "Ўзимиз борамиз" хизматидан фойдаланиши мумкин.