Автомобиллар тирбандлиги юзага келганда нима қилиш керак – ИИББ раҳбари жавоби

Тошкент шаҳар ИИББ пойтахт йўлларида тирбанликларни олдини олиш бўйича мунтазам равишда таклифлар киритиб бормоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Ички ишлар вазири ўринбосари - Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи, генерал-майор Рустам Жўраев йўлларда автомобиллар тирбандлиги юзага келганда ҳайдовчилар нима қилиш зарурлигини айтди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Автомобил ойнасини қорайтириш учун тўловнинг тахминий нархи айтилди

ИИББ раҳбари сўзларига кўра, Тошкент шаҳри йўлларида автомобиллар тирбандлигини олдини олиш борасида ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, пойтахт ҳокимияти билан ҳамкорликда янги йўлларни очиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

"Масалан кимдир тирбандликни кўриб қолди. Бу ҳақда дарҳол Facebookда ёзиш керакмас. Вақт кетмоқда, биз бу хабарни қачон ўқиймиз? Унинг ўрнига 102 га қўнғироқ қилиб, шу чорраҳада катта тирбанлик юзага келган деб айтинглар, бўлди. Ҳозир шаҳарда мобил мотоциклларимиз бор, маршрутларда патрул машиналаримиз юришади. Улар келиб, ёрдам беришади", - деб таъкидлади Рустам Жўраев.

Жўраевнинг айтишича, айни вақтда пойтахт ИИББ йўлларда тирбанликларни олдини олиш бўйича мунтазам равишда таклифлар киритиб борилмоқда. Шунингдек, мазкур йўналишда яхши натижаларга эришган хорижий давлатларининг тажрибаси ўрганилмоқда.