Имомали Раҳмон Абдулла Арипов, Абдулазиз Камилов ва Зокир Алматовни орден билан тақдирлади

Мукофотларни топшириш маросими бугун Душанбеда бўлиб ўтди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Тожикистон президенти Имомали Раҳмон бир гуруҳ Ўзбекистон фуқароларини Тожикистон давлат мукофотлари билан тақдирлади. Бу ҳақда Тожикистон етакчисининг матбуот хизмати хабар қилди.

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 2-даражали “Исмоил Сомоний” ордени билан;

Имомали Раҳмон Абдулла Арипов, Абдулазиз Камилов ва Зокир Алматовни орден билан тақдирлади

Сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев 1-даражали "Шараф" ордени билан;

Ички ишлар вазири маслаҳатчиси - Зокиржон Алматов, Самарқанддаги тожик миллий маданият маркази раҳбари - Абдуваҳоб Воҳидов, сув хўжалиги вазири маслаҳатчиси - Исмоил Жўрабеков, “Овози тожик” газетаси бўлим мудири - Тўхтамиш Тўхтаев ҳамда Бухоро давлат университети профессори - Таваккал Чориев “Дўстлик” ордени билан мукофотланди.

Имомали Раҳмон Абдулла Арипов, Абдулазиз Камилов ва Зокир Алматовни орден билан тақдирлади

Шерали Жўраев ва Мавлуда Халиловалар “Тожикистон халқ артисти” фахрий унвони билан тақдирланди.