Шавкат Мирзиёев Лукойл президентини “Дўстлик” ордени билан мукофотлади

Шавкат Мирзиёев “Лукойл” президенти Вагит Алекперовни Дўстлик ордени билан мукофотлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 авг - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ПАО “Лукойл” президенти Вагит Алекперовни Дўстлик ордени билан мукофотлади, деб хабар қилмоқда ЎзА.

“Ўзбекистоннинг нефть ва газ секторини ривожлантириш ва углеводород ресурларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, хомашёни қазиб олиш ва чуқур қайта ишлаш бўйича илғор, инновацион технологияларни соҳага жорий этиш, мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини юксалтириш, йирик стратегик лойиҳаларни амалга ошириш ишларига қўшган катта ҳиссаси ҳамда республикамизга юқори малакали кадрлар тайёрлаш борасидаги ҳамкорлиги учун «ЛУКОЙЛ» очиқ акциядорлик жамияти президенти Алекперов Вагит Юсуфович «Дўстлик» ордени билан мукофотлансин”, - дейилган президент фармонида.

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг “Лукойл” компанияси Ўзбекистонга энг йирик сармоя (5 млрд.$) киритган хорижий компания бўлиб, айни дамда у нефт ва газ соҳасида икки йирик лойиҳаларни амалга оширмоқда: “Қандим – Хаузак – Шади” конида газ қазиб олиш ва уни тозалаш ҳамда Жануби-Ғарбий Ҳиссор конларида газ қазиб олиш лойиҳалари.