Ўзбекистонда газобетон ишлаб чиқарувчи заводлар қурилади

Ўзбекистоннинг ҳар бир вилоятида замонавий қурилиш материали – газобетон ишлаб чиқарувчи завод қурилади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 авг – Sputnik. Ўзбекистонда бир неча газобетон ишлаб чиқарувчи завод қурилади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

“Ўзавтойўл” Ўзбекистонда янги афалт-бетон заводлари очади

Жиззах вилоятида бўлиб ўтаётган халқаро инвестицион форумда Германия ва Туркия давлатидан бўлган ҳамкорлар билан Ўзбекистонда автоклав услубида газобетон ишлаб чиқарувчи бир неча завод қуришга келишиб олинган. 

Wehrhann компанияси президенти Клаус Бонманн айтишига қараганда, бу лойиҳанинг умумий қиймати 130 миллион еврони ташкил қилади. Дастлаб Ўзбекистоннинг бешта вилоятида биттадан завод қуриш режалаштирилмоқда.

“Кейинчалик яна 7та завод қурилади. Бизнинг мақсадимиз – Ўзбекистоннинг ҳар 12 вилоятида биттадан автоклав газобетон ишлаб чиқарувчи замонавий корхона қуриш” , - деди Бонманн.

Германиялик бизнесменнинг айтишига қараганда, янги қурилиш материали туфайли  Ўзбекистон аҳолиси замонавий ва сифатли материалдан уй қуриш имконига эга бўлади.

Мирзиёев қурилиш вазирлигини ташкил этди

Газобетон – ғовак (тешик-тешик) бетоннинг бир тури бўлиб, замонавий қурилиш материали. Уни баъзан “сунъий тош” деб ҳам аташади. Оддий бетондан фарқи – таркибида  1-3 миллиметрли пуфаклар мавжуд бўлиб, улар туфайли бетон енгил, етарли даражада мустаҳкам ҳамда иссиқ ва совуқдан яхши ҳимоялаш хусусиятларига эга бўлади.

Европа мамлакатларида газобетон 50 йилдан ортиқ вақт давомда қурилиш материали сифатида фойдаланиб келинмоқда. Газобетон Россияда ҳам сўнгги 10 йиллда қурилиш материали сифатида кенг тарқалган.  

Wehrhann компанияси 1892 йилдан буён қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи линиялар  билан шуғулланади. Автоклав газобетин ишлаб чиқариш линияларини компания 35 йил олдин бошлаган. Бугунги кунда Wehrhann компанияси Россияда ҳам бир неча завод қурган.

2018-йилнинг 29-30 август кунлари Жиззахда Халқаро инвестицион форум ўтказилди. Ушбу тадбирдан мақсад Жиззах вилоятининг инвестицион салоҳиятини намоён этиш ҳамда ишлаб чиқарувчиларнинг миллий кўргазмасини ташкил этишга қаратилган. Тадбир давлат инвестициялар қўмитаси ва Жиззах вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ўтказилди.