Ўзбекистонда автомобилга “сунъий” навбатлар бўйича текширув бошланди

"Ўзавтосаноат" АЖ автомобилларга электрон ариза бериш ва шартномани расмийлаштириш тизими қайта кўриб чиқмоқда.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. "Ўзавтосаноат" АЖ сунъий навбат ва “дефицит”ни вужудга келтириш ҳолатлари бўйича текширув ўтказилмоқда.

Жиззахда Chevrolet Tracker намойиш этилди

“Ўзавтосаноат” АЖ маълум қилишича, 2018 йилнинг 24 дан 28 августга қадар "GM Uzbekistan" АЖ томонидан 12 437 та шартномалар расмийлаштирилди ва харидорлар томонидан 1333 таси рад этилди (шундан, 385 таси Дамас, 430 таси Нексия ва 100 таси Малибу автомобиллари).

Шу билан бирга, кўнгилсиз ҳолатлар, яъни автомобилга бўлган “сунъий” навбатларни ва улар бўйича “дефицит”ни вужудга келтириш ҳолатлари хам кузатилди. Бу омиллар бўйича келгусида уларни келиб чиқишини бартараф этиш мақсадида текширув ўтказилмоқда.

Хабарга кўра, харидорлар манфаатини кўзлаб навбатда туришнинг шаффофлигини таъминлаш учун компания томонидан автомобилларга электрон ариза бериш ва шартномани расмийлаштириш тизими қайта кўриб чиқилмоқда.

Компания яқин кунларда шу масалага тегишли бўлган маълумотларни тақдим этишини маълум қилган.

“Дилерлик марказларида ноқонуний ишлар содир этилса ва ҳаридорлардан қўшимча хақ сўраб зўравонлик қилинса дарҳол (+99871) 141 77 77 телефон рақами орқали Call-центрга мурожаат қилишингизни сўраймиз. Бунда сизнинг мурожаатингиз бўйича тезкор ечим топилади. Барча ноқонуний ҳатти-ҳаракатлар алоҳида назоратга олинган”, - дейилган “Ўзавтосаноат” АЖ хабарида.