Осиё ўйинларида Ўзбекистон олтин медаллари сони 15 тага етди

Мусобақа бошида медаллар рейтинги бўйича 10-11 ўринларда келаётган Ўзбекистон, бугун  6 – ўринга кўтарилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 30 авг – Sputnik. Индонезияда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида Ўзбекистон жамоасининг олтин медаллар сони 15тага етди, жамоа медаллар бўйича илк бор 6-ўринга кўтарилди.

30 август ҳолатига Ўзбекистон терма жамоаси 15та олтин медал соҳиби бўлган. Улардан:  Кураш - 6та, эркин кураш -2та, таеквондо, оғир атлетика, енгил атлетика, эшкакли сузиш, каноеэда сузиш,  дзюдо, теннис – бўйича биттадан.  

Бугунги кунда Ўзбекистон жамоаси қўлга киритган медаллар уммуий сони 53 тани ташкил қилмоқда. Улардан кумуш медаллар сони 19та, бронза медаллар сони - 19та. 

Осиё ўйинлари тугашига яна икки кун вақт қолди. Бир неча ўзбекистонлик боксчилар финал ва ярим финал даражасида эканлигини ҳисобга олганда, ушбу медаллар сонига яна бир неча олтин медал қўшилишига умид бор.