Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳрига ташриф буюрди

Президентнинг навбатдаги ташрифи Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрига уюштирилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 29 авг – Sputnik. Бугун 29 август куни Шавка Мирзиёев Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрига борди, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати.

“Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 29 август куни Тошкент вилоятидаги ижтимоий-иқтисодий объектлар билан танишади. Давлатимиз раҳбари Бекобод шаҳрига ташриф буюрди”, - дейилган расмий хабарда.

Шавкат Мирзиёев президентлик даврида президентнинг Ўзбекистоннинг турли вилоят ва туманларига ташриф буюриб, жойлардаги вазият билан шахсан танишиш, у ердаги талаб-эҳтиёж ва муаммоларни тўғридан-тўғри ҳал қилиш ҳамда янги марралар белгилаш – ижобий натижалар келтирувчи анъанага айланди.