Қонуний камтарлик: Тожикистонда қабр ва қабртош ўлчамлари белгиланди  

Тожикистон ҳукумати кенг қабрлар ва дабдабари қабртошлар ўрнатишни таъқиқлади.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 авг - Sputnik. Тожикистон ҳукумати қабрлар ва қабртошлар ўлчамларини белгиловчи қонун қабул қилди, деб ёзмоқда "Джумхурият" газетаси.

Ҳукумат томонидан қабул қилинган расмий ҳужжатда белгиланишига кўра, ҳар бир қабр учун узунлиги 2 метр ва эни 1,5 метр бўлган ер майдони ажратилади.

Камтаринлик ва сахийлик: ўзбекистонликлар Мирзиёевдан қандай совға сўраган бўлар эди

Шунингдек қабртошлар ўлчамларига ҳам чекловлар киритилган. Унга кўра горизонтал жойлашган қабртошлар узунлиги 1,5 м, эни ва баландлиги 1метрдан баланд бўлмаслиги керак.

Қонунда айтилишига кўра, ушбу талабларнинг бажарилиши маҳаллий органларнинг махсус хизматлари томонидан назорат қилиб борилади.

Эслатиб ўтамиз, Қурбон байрами олдидан Тожикистон ҳукумати байрам дастурхони камтарони бўлиши кераклиги ҳақида махсус йўриқнома эълон қилган эди.

Ундан ташқари Тожикистонда ҳам тўйларни камтарона ўтказиш ва тўй харажатларини болаларга таълим бериш учун сарфлашга қаратилган чақириқлар доимий равишда эшитилиб туради.