Грин кард борасида муҳим маълумот эълон қилинди

Грин кардга анкетаси билан топширилаётган фотосуратлар 6 йилдан эски бўлмаслиги керак, акс ҳолда бундай анкеталар ҳисобга олинмаслиги мумкин.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 авг - Sputnik. АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ўзининг расмий телеграм каналида Green Card лотереясига оид муҳим маълумотни эълон қилди.

Унда айтилишига кўра, Грин кардга анкетаси билан топширилаётган фотосуратлар 6 йилдан эски бўлмаслиги керак, акс ҳолда бундай анкеталар ҳисобга олинмаслиги мумкин.

“Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси – Green Card лотереяси дастурига киритиладиган фотосурат янги ёки яқинда олинган бўлиши шарт. Олти ойдан кўп муддат аввал олинган фотосуратни топшириш дастурдан четлатилишга, яъни дисквалификацияга олиб келиши мумкин!”, — дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Собиқ Иттифоқ мамлакатлари орасида Ўзбекистон грин-кард лотореясида энг фаол иштирок этаётган мамлакатлардан бири. Шунингдек Ўзбекистон фуқаролари учун Грин-кард лотореясида энг кўп ўрин берилган.