GM Uzbekistan электрон навбат бўйича қўйилган автомобиллар рўйхатини тақдим этди

Янги бўлимда бугунги кунда электрон навбат асосида шартнома тузиш мумкин бўлган 12 мингдан ортиқ барча русумдаги автомобиллар рўйхати билан танишиш имконияти мавжуд.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. "GM Uzbekistan" АЖ компанияси автомобиль савдо тизимида мижозлар ишончини ошириш ва шаффофликни таъминлаш мақсадида ўзининг сайтида янги бўлим ишга тушганини маълум қилди.

GM Uzbekistan “45 дақиқада автомобиль”  акциясини эълон қилди

Бу бўлимда ёрдамида харидорлар аввал рўйхатдан ўтказилган аризалар (электрон навбат) бўйича шартнома тузиш учун тақдим этилаётган автомобиллар рўйхати билан танишиб боришлари мумкин. 

Янги бўлимда бугунги кунда электрон навбат асосида шартнома тузиш мумкин бўлган 12 мингдан ортиқ барча русумдаги автомобиллар рўйхати билан танишиш имконияти мавжуд.

Аввал рўйхатдан ўтган аризалар бўйича шартнома тузиш мумкин бўлган автомобиллар рўйхати тегишли сананинг соат 9:00гача амал қилиб, кунлик асосда шартномалар тузилишига қараб янгиланиб борилади.

Таклиф этаётган мазкур хизмат харидорга ўз навбатининг ўзгариш жадаллигини кузатиш имконини беради.