Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё ўйинларини тарк этди

Жанубий Корея билан бўлиб ўтган машаққатли ўйин - 3:4 ҳисобида якунланди.  
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 авг - Sputnik. Футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси (U-23) Индонезияда бўлиб ўтаётган Осиё Ўйинлариинг чорак финалида Жанубий Кореяга имкониятни бой берди.

Ҳал қилувчи 4-гол машаққатли ўйиннинг қўшимча вақтида, 118 дақиқада, Ўзбекистон жамоасининг бир ўйинчисига қизил карточка берилганидан сўнг урилди.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё ўйинларини тарк этди

Жанубий Корея ўйин бошида 5 дақиқада “тез гол” уришга муваффақ бўлди. 17 дақиқада Жалолиддин Машарипов ҳисобни тенглаштирди.

35 дақиқада Жанубий Корея яна олдинга чиқди, лекин иккинчи тайм бошида Икром Алибаев жавобан яна 2т гол урди. Корея жамоаси ўйин охирига қадар ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди 3:3.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё ўйинларини тарк этди

Қўшимча вақтда Икром Алибаев ўйиндан четлатилиши туфайли, Корея жамочи бир кишига кўб таркибда ўйнади ва ўз устунлигидан фойдаланиб 118 дақиқада ҳал қилиувчи голни урди.

Шундай қилиб Равшана Хайдарова бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё ўйинларини тарк этди.