Мирзиёев топшириғи: амалдорлар якшанба кунлари ишламайдиган бўлди

Президент ўтказган йиғилишда мансабдор шахсларнинг ҳам оиласи борлиги алоҳида таъкидлаб ўтилган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 27 авг - Sputnik. Бугун, 27 август куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Президент девони ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилди, деб хабар қилди телеграммдаги "Ўқитувчи" канали.

Таъкидланишича, президент мансабдор шахслар энди якшанба кунлари ишга чиқмаслиги бўйича топшириқ берган.

Давлат хизматчилари эндиликда шанба куни соат 17:00 гача ишлаб, якшанба куни ишга чиқмайдиган бўлишган.

Ушбу кунларда улар дам олиб, вақтини оиласи билан ўтказиши лозимлигини айтиб ўтган.