Уч кунда тонировка қилишга 45та рухсатнома берилди – ИИББ

Тонировка қилишга уч кун ичида 30 та жисмоний ва 15 та юридик шахсларга рухсатномалар берилди - ИИББ.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 авг - Sputnik. Тошкент шаҳрида 3 кун ичида тонировка қилишга 45та рухсатнома берилди, деб хабар қилди ИИББ матбуот хизмати.  

“Вазирлар Маҳкамасининг 18 июлдаги қарорига биноан, Тошкентда 23 августдан бошлаб тонировка қилишга рухсатномалар берила бошланди. Ўтган уч кун ичида 30та жисмоний ва 15та юридик шахслар ана шундай рухсатномалар олишди”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда автомобил ойналарини белгиланган тартибда қорайтириш учун жисмоний шахслар 16,5 млн сўм, юридик шахслар 22 млн сўм миқдорида йиғим тўлаши керак.

Дунёда тонировка учун энг қиммат нарх қаерда

Рухсатнома олмасдан, ёпиштириб олинган тонировка учун Ўзбекистон Республикасининг маъмурий қонунбузарликлар кодексининг 126 бандига мувофиқ, ЭКИҲнинг бир баравари миқдорида жазо белгиланган.

Тонировка қилишга рухсатномани Тошкент шаҳар ИИББнинг қуйидаги манизлларда жойлашган ЙҲХБларида расмийлаштириш мумкин:

1-диагностика станцияси: Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчаси, 118а.

2-диагностика станцияси: Юнусобод тумани, О. Зокирова кўчаси 2а.

3-диагностика станцияси: Мирободский тумани, Водил кўчаси, 54.