GM Uzbekistan “45 дақиқада автомобиль”  акциясини эълон қилди

GM Uzbekistan автосалонларда мавжуд бўлган автомобилларни 45 дақиқа ичида сотиб олиш имконияти борлигини хабар қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 26 авг – Sputnik. GM Uzbekistan айни дамда автосалонларда мавжуд бўлган автомобилларни 45 дақиқа ичидан олиб кетиш мумкинлигини эълон қилди.

“GM Uzbekistan” АЖ барча дилерлик тармоқларида Мижоз тўлов қилган заҳоти олиб кетиши мумкин бўлган автомобиллар мавжудлиги ҳақида эслатиб ўтади. Ушбу хизмат орқали харидор ўзининг автомобилини атига 45 дақиқа ичида расмийлаштириб, олиб кетиши мумкин.

"Бугун компаниянинг дилерлик тармоқларида «45 дақиқада Автомобиль!» дастурида 2259 дона Spark, Laсetti CNG ва Cobalt русумли автомобиль савдога қўйилган. Автомобилларнинг тўлиқ рўйхати ва сони билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин", - дейилган хабарда.

Мазкур бўлимдаги маълумотлар кундалик тарзда янгиланиб борилади. Дилерларда мавжуд автомобиллар сони сотилган автомобиллар сонига қараб ўзгариб бориши мумкин.

Чуқур таҳлил ва мулоҳазалардан сўнг GM Uzbekistan айрим моделлар нархини 7,7 %га оширди

Агар мижоз мурожаат қилган вақтда дилерлик марказларида керакли автомобил йўқ бўлган тақдирда, мижозлар электрон  буюртмалар расмийлаштиришлари мумкин, дейилган хабар сўнгида.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдитн, GM Uzbekistan икки ойлик танаффусдан сўнг автомобиллар яна савдога чиқарилгани ва айрим моделлар нархи 7,7 %га ошганини хабар қилган эди.