Шавкат Мирзиёев Туркманбошига келди

Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти таклифига биноан Туркманистонга келди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 авг – Sputnik. Шавкат Мирзиёев 24 август куни Туркманистон президенти Гурбангулы Бердымухамедов таклифига биноан Туркманбошига етиб келди, деб хабар қилмоқда Ҳукумат портали.   

Ўзбекистон президентини Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Э. Оразгельдыев ва бошқа расмий шахслар кутиб олишди.

"Ўзбекистон президенти бугун Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этади. Саммитда Орол денгизи ҳавзасининг экологик аҳволини яхшилашда Марказий Осиё мамлакатлари ҳамкорлигининг долзарб масалалари кўриб чиқилади", - дейилган хабарда. 

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти билан учрашув ўтказиши режалаштирилган.

Шавкат Мирзиёев Туркманбошига келди