Чуқур таҳлил ва мулоҳазалардан сўнг GM Uzbekistan айрим моделлар нархини 7,7 %га оширди

GM Uzbekistan айрим моделлар нархини 7,7 %га оширди. “Спарк”, “Нексия” ва “Кобальт” моделлари нархи ўзгармасдан қолдирилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 24 авг – Sputnik. “Ўзавтосаноат” АЖ ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг айрим моделлари нархини 7,7 %га оширишга қарор қилди. Бу ҳақида компания расмий хабарида айтилган.

“Ўзавтосаноат” АЖ Ҳукумат, вазирликлар ва халқаро ҳамда маҳаллий экспертлар  иштирокида, аҳоли фикрини таҳлил қилган ҳолда, ишлаб чиқарилаётган автомобиллар нархини белгилаш принципларини ўрганиб чиқди ва айрим моделлар нархини ўртача 7,7 %га оширди”, - дейилган хабарда.

Шу билан бир вақтда, аҳоли орасида энг оммавий бўлган “Спарк”, “Нексия” ва “Кобальт” моделлари нархи ўзгармасдан қолдирилди.

Ушбу қарорни қабул қилиш вақтида “Дженерал Моторс Узбекистан” АЖнинг оғир молиявий аҳволи, айрим моделлар ишлаб чиқаришнинг рентабелсизлиги ҳисобга олинди ва авваломбор, акциз солиғи ва дилер маржасини камайтириш ҳисобидан, нархлар кескин ўсишига йўл қўйилмади.

GM Uzbekistan автомобиллари нархи ҳозирча оширилмаслиги маълум қилинди

Шуни айтиш керак-ки, автомобил чакана нархлари ва акциз солиғи миқдори олдинги даражада сақланиб қолган тақдирда, 2018 йил якунларига кўра компания ва унинг энг йирик акциядори бўлган давлат улкан зарар кўрган бўлар эди. Ушбу зарарни эса келажакда оддий солиқ тўловчиларнинг (улар автомобил сотиб олмаган бўлса ҳам)  маблағлари ҳисобидан қоплашга тўғри келак эди.

Хабарда шунингдек, 2018 йилнинг 1 августига қадар имзоланган ва автомобил нархининг 85% тўланган шартномалар бўйича автомобиллар шартномада кўрсатилган шартларда етказиб берилиши айтиб ўтилган.