Пойтахтдаги "Қорасув-6" даҳасида Мустақиллик байрами тантанали нишонланди

"Авайхон" маҳалласидаги тадбир "Ўз болангни ўзинг асра" шиори остида ўтказилди
Sputnik

ТОШКЕНТ, 23 авг - Sputnik. Мирзо Улуғбек тумани "Қорасув 6" даҳасида Ўзбекистон Мустақиллигининг 27 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбири.

"Авайхон" маҳалласида ўтказилган тадбир "Ўз болангни ўзинг асра" шиори остида ўтказилиб, маҳалла болалари орасида ватанпарварлик руҳини камол топтириш ва улар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш профилактикасига бағишланди.

Пойтахтдаги "Қорасув-6" даҳасида Мустақиллик байрами тантанали нишонланди

Тадбир давомида 275-мактаб ўқувчиларининг спорт чиқишлари, шахмат-шашка мусобақалари, асфальтга расм чизиш конкурси, "Миллий гвардия" ҳарбийларининг кўргазмали чиқишлари, Таэквондо жамоасининг чиқиши намойиш қилинди.

Тадбир Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, М.Улуғбек тумани 3-сонли Ички ишлар бўлими, Ички ишлар Академияси ҳамкорлигида ўтказилди.