Украина Ўзбекистонда фармацевтика заводи қуради

Украинанинг энг йирик фармацевтик компанияларидан бири "Фармак" Тошкент вилоятида фармацевтика заводи қуради.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 авг – Sputnik. Украинанинг энг йирик фармацевтик компанияларидан бири бўлган "Фармак" Тошкент вилоятида фармацевтика заводи қуради, деб хабар қилди Ўзбекистоннинг Украинадаги элчиси Алишер Абдуалиев.

Бу ҳақида Ўзбекистон элчиси “Фармак” компанияси директорлар кенгаши  раиси Филя Жебровская билан бўлиб ўтган музокарадардан сўнг эълон қилди.

“Тўғридан-тўғри 10 миллион доллар сармоя киритиш йўли билан қўшилган қиймати юқори бўлган маҳсулот ишлаб чиқарувчи фармацевтика заводи қурилади. Завод Тошкент вилоятидаги фармафевтика саноат зонаси ҳудудида жойлашган бўлади. Бу эса заводга солиқ имтиёзларидан фойдаланиш ҳуқуқини беради”, - дейилган хабарда.

 “Фармак” Украинанинг энг йирик фармацевтик корхоналаридан бири бўлиб, у 350 дан ортиқ дори воситалари ишлаб чиқаради. Компания маҳсулотларининг 200 дан ортиғи аллақачон Ўзбекистон бозорига экспорт қилинмоқда.