Тошкент зоопаркига силовсин ва мангустлар олиб келинди

Тошкент зоопаркига новосиборскдан силовсин ва мангустлар олиб келинди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 авг - Sputnik. Тошкент зоопаркида бундан силовсин ва мангустлар ҳам яшайди, деб хабар қилмоқда зоопарк маъмурияти.

“Бир неча кун олдин Новосибирск зоопаркидан силовсин, мангуст ва сурикатлар олиб келинди. Силовсинлар ҳали янги жойга ўрганмагани туфайли, улар ташқарига кам чиқишмоқда. Лекин сурикатлар жуда фаол. Улардан бири ҳатто “қўлга ўргатилгандек”, - дейилган хабарда.

Ундан ташқари Тошкент зоопаркида яна иккита ола-була мангуст ва бўйинбоғли пекари номли ҳайвонлар пайдо бўлган.