"Маъносиз ҳаракат": Путин Америка киритган янги санкцияларга худди шундай баҳо берди

Россия президенти бу ҳақда Финляндия президенти Саул Ниинистё билан бўлган музокаралардан сўнг ўтказилган матбуот-анжуманида гапирган
Sputnik

ТОШКЕНТ, 22 авг - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин АҚШнинг янги санкцияларини контрмаҳсулдор ва бемаъно, дея ҳисоблаши ҳақида маълум қилди.

АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни кенгайтирди

"Санкцияларга келадиган бўлсак, бу ҳаракатлар контрмаҳсулдор ва маъносиз, айниқса, Россия сингари давлатга нисбатан", - деб айтган Путин.

Россия президенти бу ҳақда Финляндия президенти Саул Ниинистё билан бўлган музокаралардан сўнг ўтказилган матбуот-анжуманида гапирган.

Владимир Путин Россиянинг америкалик ҳамкорлари қачонлардир бу сингари сиёсатнинг истиқболи йўқлигини англаб етишларига умид билдирган.

Эслатиб ўтамиз, 21 август куни АҚШ киберфаолият ва КХДР туфайли Россиянинг қатор фуқаролари ва компанияларига қарши санкция киритгани маълум бўлди.