Ўзбекистонда ҳайит намозида 15 миллион киши иштирок этди

Бугун Ўзбекистоннинг 2000 минг масжидида ҳайит намози ўқилди ва унда 15 миллион киши иштирок этди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 авг - Sputnik. Бугун Қурбон ҳайит куни Ўзбекистоннинг 2000 масжидларида ҳайит намози ўқилди, деб хабар қилмоқда ЎзА.

Хабарда айтилишига кўра, ушбу ҳайит намозларида 15 миллиондан ортиқ киши иштирок этган. 

Қурбон ҳайити намози маърузасида эзгу амаллар мазмун-моҳияти, бугунги тинч ва обод кунлар қадри ҳақида сўз борди. Ҳайит намозидан сўнг, одатга кўра мусулмонлар яқинлар ҳолидан хабар олиш, бир-бирини қутлаш учун йўл олади, Оллоҳ номига қурбонликлар амалга оширилади.