ИИББ маст ҳолда бошқарилган автомбиллар суратини намойиш қилди

Тошкент ИИББ маст ҳолда бошқарилган Lexus, Malibu, Mitsubishi ва бошқа қимматбаҳо автомбиллар фотосуратларини намойиш қилди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 авг - Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ маст ҳолда бошқарилган автомобиллар фотосуратларини намойиш қилди. 

Жорий йилнинг 11-17 август кунлари тунги вақтларда 2 926 нафар ҳайдовчи йўл ҳаракати қоидаларини бузган. Шундан 50 киши автомобилни маст ҳолда бошқарган. Улар орасида қуйидаги фуқаролар бор:

  • Яшнобод тум., 48 ёшли А.Улуг‘бек - “Малибу” (01 Е 272 ВВ);
  • Юнусобод тум., 30 ёшли К.Татяна - “Лексус” (01 V 431 YA);
  • Шайхонтоҳур тум., 27 ёшли С.Абдуллох - “Ласетти” (01 С 848 WА);
  • Чилонзор тум., 28 ёшли А.Ойбек – “Малибу” (01 N 999 ААА);
  • Сергели тум., 43 ёшли С.Абдували - “Каптива” (01 О 701 FА);
  • Мирзо Улуғбек тум., 30 ёшли А.Алишер – “Мицубиши” (01 К 990 DА).

Хабарда айтилишига кўра, ушбу қоидабузарларнинг барчасининг транспорт воситалари вақтинчалик жарима майдонига жойлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик кодексининг 131-моддасига мувофиқ, транспорт воситаларини алкоголли ичимликдан, гиёҳванд модда таъсирида маст ҳолда бошқарган ҳайдовчиларга 1,5 йилдан 3 йилгача ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш жазоси берилиши мумкин.