АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни кенгайтирди

АҚШ Россияга қарши санкциялар рўйхатини кенгайтирди. Россиянинг қатор кемалари, компаниялари ва жисмоний шахсларига нисбатан чеклов эълон қилинган, деб хабар қилди АҚШ Молия вазирлиги
Sputnik

ТОШКЕНТ, 21 авг - Sputnik. АҚШ қатор россия компаниялари ва фуқароларини санкция рўйхатларига киритди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Хусусан, киберсанкциялар рўйхатига икки нафар россиялик ва икки компания - Петербургнинг Vela-Marine LTD компанияси ва словакиянинг Lacno S.R.O фирмаси киритилган.

Путин АҚШ нима учун Россияга санкция киритаётгани сабабини айтди

Чекловларга кирган фуқаролар бу - 1985 йилда туғилган Антон Нагибин ҳамда 1973 йилда туғилган Марина Царевалардир. Улар санкция эълон қилинган "Дайвтехносервис" компанияси билан алоқадорлиги айтилмоқда.

Бундан ташқари, Вашингтон КХДР бўйича санкцияларга икки россия компанияси (Владивостокдаги "Гудзон Шиппинг" ва Санкт-Петербургдаги "Вела-Марин") олтита кемаларни киритган. Санкцияларга тушган кемалар. булар: Россия байроғи остида сузувчи "Белла", "Богатырь", "Нептун", "Партизан", Патриот" ва "Севастополь" кемаларидир.

АҚШ Молия вазирлиги АҚШ то "Москва ўз хулқ-атворини ўзгартирмагунга қадар" Россия қарши санкциялар киритишда давом этишини маълум қилган.