Путин Австрия вазирининг никоҳ тўйида иштирок этди

Владимир Путин Австрия ташқи ишлар вазирининг никоҳ тўйига бир қучоқ совға билан ташриф буюрди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 19 авг – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин 18 август куни Австрия ташқи ишлар вазири Карин Кнайсльнинг тўй маросимида иштирок этди.

Песков айтишига қараганда, Путин Кнайсльга қишлоқ манзараси тасвирланган расм, Тула самовари ва эски мойжувоз совға қилган. Ундан ташқари Путин ўзи билан Кубанлик казаклар хорини олиб  келган.

“Путин тўйда келин ва куёвга биргаликда узоқ умр кўришни ва бахтли бўлишни тилади. Немис  тилида ҳазил-мутойиба билан айтилган тилаклар барча меҳмонларнинг олқиш ва қарсакларига сабаб бўлди”, - деди Песков.

Умуман Путин тўйда бир соат давомида бўлган. Шу вақт ичида Россия президенти Кнайсель билан рақсга тушган. Кетиш олдидиан Путин унинг ушбу “хусусий ташрифи” жуда “хўшкўнгил” ўтганини айтган.  

Тўйдан сўнг Путин Германияга, Ангела Меркель билан расмий учрашувга учиб кетган.