ТОШКЕНТ, 18 авг - Sputnik. Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ГФР канцлери Ангела Меркель билан учрашиш учун Берлинга етиб келди. Сиёсатчилар Сурия ва Украинадаги ҳолатни барқарорлаштириш, АҚШ санкциялари ҳамда йирик халқаро тижорий лойиҳалар, шу жумладан, "Шимолий оқим-2" лойиҳасини муҳокама қиладилар.
Россия етакчиси Берлинга Австриядан келди. У ерда Путин Австрия ТИВ раҳбари Карин Кнайсль тўйи маросимида меҳмон бўлди.
Путин ва Меркель бундан уч ой олдин 18 май куни Сочида учрашишган эди.
Музокаралар олдидан икки сиёсатчи матбуот олдида чиқиш қилишади. Песков ушбу ноодатий шаклдаги учрашувга изоҳ берар экан, "бугун шанба, ахборот нуқтаи назаридан кечаси баёнот қилиш унчалик қулай эмас", деб таъкидлади.
Германия канцлери Ангела Меркел учрашув олдидан берган интервьюсида мавжуд умумий муаммолар сони: яъни Украина, Суриядан тортиб иқтисодий ҳамкорликкача бўлган масалалар Россия билан бўлаётган мулоқотларни оқлашини айтиб ўтган.
Меркель Берлинда Москва билан яхши муносабатларни исташларини, ушбу учрашув ишчи характерга эга бўлишини ва ундан "аллақандай муҳим натижаларни кутиш керакмаслигини" таъкидлаган.
Путиннинг Германияга сафари эълон қилингач, немис бизнеси мавжуд муаммолар барҳам топиши ва янги лойиҳаларнинг ҳаётга татбиқ этилишига умид билдирган ҳолда Россия ва Германия етакчилари учрашувини олқишлаган.