Алисенов: Ўзбекистон инвестициявий салоҳиятини кучайтириб бормоқда

Давлат компаниялари томонидан амалга ошириладиган биргаликдаги инвестициялар ҳажмини ошира туриб, Ўзбекистон хусусий бизнесга бундан фаолроқ алоқаларни йўлга қўйинглар дея сигнал беришга ҳаракат қилмоқда, деб ҳикоя қилди Sputnik Ўзбекистон радиоси эфирида РАНХиГС иқтисод ва молия кафедраси доценти Алисен Алисенов.
Sputnik

"Ўзбекистон ЕОИИ доирасида ва ундан ташқарида ҳам ўзининг кўплаб ҳамкорлари билан инвестициявий ҳамкорлик ҳажмини оширмоқда", - деб қайд этди эксперт.

Шу билан бирга, Ўзбекистон текстил саноати ҳамда сув билан боғлиқ бўлган соҳаларга фаол равишда инвестиция киритмоқда, деди Алисенов. 

Алисенов: Ўзбекистон инвестициявий салоҳиятини кучайтириб бормоқда

Сўнгги йилларда содир бўлган воқеаларни ҳисобга олган ҳолда, айни вақтда, қўл меҳнати ёрдамида амалга ошириладиган илк лойиҳаларга эҳтиёж катта. Айнан шундай лойиҳалар потенциал сармоячилар эътиборини жалб қилади, деб таъкидлади эксперт.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Ўзбекистон ва Тожикистон Зарафшон дарёсида ҳамкорликда иккита ГЭС қуришга келишгани ҳақида маълум бўлган эди.