ТОШКЕНТ, 17 авг – Sputnik. Россия Алоқа ва коммуникациялар вазирлиги уяли алоқа операторларига янги, криптографик шифр билан ҳимояланган сим-карталарга ўтишни таклиф қилди.
Янги таклиф қилинаётган қонун лойиҳасига кўра, алоқа операторлари абонентларнинг шахсини аниқлаш ва сим-карталардаги маълумотларни ҳимоя қилиш учун махсус криптографик ҳимоя воситаларидан фойдаланишлари керак бўлади. Бунда қўлланилган криптографик шифрлаш даражаси Россия Федерал Хавфсизлик хизмати (ФСБ) талабларига жавоб бериши керак бўлади.
Вазирлик хабарига кўра, ушбу чоралардан кутилаётган мақсад – уяли алоқа тармоқлари орқали узатилаётган маълумотларни ҳимоя қилиш ва уларни учинчи шахслар қўлига тушиб қолишини олдини олишдир.
Уяли алоқа операторлари ушбу маълумотни турлича қабул қилишди.
Хусусан, МТС - Биз абонентлар хавфсизлигини оширишга қаратилган ҳар қандай чораларни қўллаб-қувватлаймиз, лекин янги талаб техник жиҳатдан жуда пухта ўрганиб чиқилиши керак. Биз ушбу жараённи амалга оширишда ҳамкорлик қилишга тайёрмиз, дейишди МТСда.
Билайн фикрига кўра, ушбу жараён чуқур техник тайёргарлик ва катта миқдорда молиявий харажатлар талаб қилади. Янги талаблар соҳа вакиллари томонидан жиддий муҳокама қилиниши керак.
Мегафон, ўз навбатида, - Россия криптографик алгоритмларидан фойдаланиш, мақсадга мувофиқ бўлиши мумкин, лекин бу масалани янада чуқуророқ ўрганиб чиқиш керак. Унинг мавжуд тармоқлар ва симкарталар билан мувофиқ ишлашини синчиклаб текшириш керак.Шунинг учун янги қонунни жорий этиш босқичма-босқич амалга оширилиши керак, - деди.
Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлиги фикрига кўра, бугунги кунда Россияда уяли алоқа операторлари сони 260 миллион кишини ташкил қилади. Тармоқни янги қонун талабларига мос қилиш учун ўртача 83,2 миллиард рубл харажат керак бўлиши мумкин. Крипто ҳимоянинг ўзига – 700 млн рубл.