Эмомали Раҳмон Тошкентга келди

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмонни Тошкент аэропортида кутиб олди.
Sputnik

ТОШКЕНТ, 17 авг - Sputnik. Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Тошкентга етиб келди. Шавкат Мирзиёев олий меҳмонни Тошкент аэропортида кутиб олди. Бу Тожикистон раҳбарининг сўнгги 17 йил давомида Ўзбекистонга биринчи давлат ташрифи.

Тожикистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Мустақиллик ва эзгулик монументига гул қўйишди.

Тожикистон раҳбарининг давлат ташрифи давомида тор ва кенг доирадаги учрашувлар, Ўзэкспомарказда Тожикистон саноат кўргазмасига ташриф буюриш, Ўзбекистон Олий Мажлиси вакилларибилан учрашув ва бошқа тадбирлар режалаштирилган.

Президент матбуот хизмати хабарига асосан. 

Эмомали Раҳмон Тошкентга келди