ТОШКЕНТ, 16 авг - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ушбу йилнинг октябрь ойида давлат ташрифи билан Ҳиндистонга боради, деб хабар қилди Инвестициялар қўмитаси раиси Сухроб Холмурадов.
Бугун Тошкентда Ўзбекистон – Ҳиндистон савдо-иқтисодий ва илмий-технк ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг 11 мажлиси бўлиб ўтмоқда.
“Бугун, ушбу йилнинг октябрида Делида режалаштирилаётган раҳбарларимиз учрашуви кун тартибига киритиладиган аниқ тадбир ва лойиҳалар бораисда келишиб оламиз деб умид қиламан”, - деди Холмуродов ҳукуматлараро комиссия мажлиси очилишида.
Бош вазир ўринбосари айтишига кўра, Мирзиёевнинг Ҳиндистонга ташрифи икки мамлакат тарихида янги саҳифани очади. Айниқса иқтисод, савдо ва сармоялар соҳасида.
Холмурадов айтишига қараганда, Ўзбекистон тадбиркорлари Ҳиндистонга янада кўпроқ уран концентрати, рангли металлар, кабел ва кимё маҳсулотлари ҳамда мева – сабзавотлар етказиб беришга тайёр.
Ундан ташқари, Холмурадов, Ўзбекистон Ҳиндистон, Эрон, Озарбайжон, Россия ва Қозоғистон орқали ўтадиган “Шимол – Жануб” транспорт лойиҳасида иштирок этишга тайёр эканлигини хабар қилди.
Ҳиндистон савдо ва саноат вазири Суреш Прабу, ўз навбатида, Ҳиндистон Ўзбекистон билан савдо сотиқ учун имтиёзли шароитлар яратишга тайёр эканлигини хабар қилди.
“Бизнинг режаларимиз катта, биз ўзаро савдо ҳажмини бир миллиард долларга етказмоқчимиз. Бунинг учун бизда барча имкониятлар мавжуд”, - деди Ҳиндистон савдо ва саноат вазири.
Статистик маълумотларга кўра, охирги беш йил давомида Ўзбекистон ва Ҳиндистон орасида савдо – сотиқ ҳажми икки баравар ошиб, 300 миллион доллардан юқори кўрсатгичларни намойиш қилган.
Айни дамда Ўзбекистонда Ҳиндистон капитали асосида ташкил этилган 140 дан ортиқ корхоналар мавжуд бўлиб, улар тўқимачилик, қурилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида фаолият юритмоқда.